Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жаҳон чемпионатининг L гуруҳида биринчи тур учрашувлари якунлангач, Англия ва Гана терма жамоалари уч очкодан тўплаб, гуруҳ пешқадамига айланди.
Гуруҳдаги энг сермаҳсул баҳс Англия ва Хорватия ўртасида кечди. Томас Тухель бошқарувидаги Англия терма жамоаси рақибини 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув давомида хорватлар икки марта ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган бўлса-да, якунда инглизлар устун келди.
Англия сафида Гарри Кейн икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, Жуд Беллингем ва Маркус Рэшфорд ҳам биттадан гол урди. Хорватиянинг голларига эса Мартин Батурина ва Петар Муса муаллифлик қилди.
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Гана Панама устидан қийин ғалабага эришди. Ўйиннинг қўшимча дақиқаларида Калеб Йиренки киритган гол африкаликларга муҳим уч очко келтирди.
Биринчи турдан сўнг Англия ва Гана ҳисобида уч очкодан бор. Тўплар нисбати яхшироқ бўлгани учун Англия биринчи ўринда бормоқда. Хорватия ва Панама эса ҳозирча очко жамғара олмади.
Иккинчи турда Англия Ганага қарши майдонга тушса, Хорватия Панама билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг жаҳон чемпионатидаги илк учрашувида Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу билан бирга, Аббосбек Файзуллаев мамлакатимиз тарихидаги жаҳон чемпионатларидаги илк гол муаллифи сифатида тарихга кирди.

Изоҳлар мавжуд емас