Загрузка
Загрузка
Эрон ва АҚШ ўртасида англашув меморандуми электрон тарзда имзоланди
Дунё

Эрон ва АҚШ ўртасида англашув меморандуми электрон тарзда имзоланди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий маълум қилишича, Эрон ва АҚШ ўртасидаги англашув меморандуми якунийлаштирилиб, икки давлат томонидан электрон тарзда имзоланган ҳамда кучга кирган. 

Унинг сўзларига кўра,  "Исломобод меморандуми" деб номланган ҳужжат давлат раҳбарлари имзоси билан тасдиқланган. Энди асосий эътибор келишувнинг амалда бажарилишига қаратилмоқда. 

Бақоий аввал режалаштирилганидек, Женева шаҳрида расмий имзолаш маросими бўлмаслигини ҳам маълум қилди. Шунга қарамай, музокарачилар делегациялари Швейцарияда бўлиб турибди ва эҳтимолий учрашув масаласи кўриб чиқилмоқда. 

Маълум қилинишича, меморандум АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳамда кейинги музокараларга йўл очишни назарда тутади. 

Ҳужжатга кўра, якуний келишувга эришиш учун 60 кунлик музокаралар даври белгиланган. Эронни тиклаш учун 300 миллиард долларлик халқаро дастур шакллантирилиши мумкин. 

АҚШнинг Эронга нисбатан айрим санкцияларини босқичма-босқич юмшатиш масаласи кўзда тутилган. Эрон нефти ва ёқилғисини экспорт қилиш бўйича чекловларни қисқартириш режалаштирилган. 

Эроннинг бош музокарачиси, Ғолибаф мазкур келишувни "АҚШнинг муваффақиятсизлиги ҳужжати" деб баҳолаган. Унинг таъкидлашича, Эрон ўз мақсадларига эришган ва халқ буни ўзи баҳолайди. 

Шу билан бирга, у Ҳўрмуз бўғози урушдан олдинги ҳолатига қайтмаслигини ва Эрон мазкур стратегик сув йўлидан фойдаланиш бўйича ўз суверен ҳуқуқларини сақлаб қолишини билдирган. 

Айни пайтда ҳам Вашингтон, ҳам Теҳрон мазкур меморандумни якуний тинчлик келишуви эмас, балки кейинги музокаралар учун асос бўладиган ҳужжат сифатида баҳоламоқда. Агар музокаралар муваффақиятли ўтса, 60 кун ичида кенг қамровли келишув имзоланиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...