Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ЯИМи ярим йилда қарийб 1073 триллион сўмга етди, Тошкент шаҳри етакчилик қилди
Иқтисод

Ўзбекистон ЯИМи ярим йилда қарийб 1073 триллион сўмга етди, Тошкент шаҳри етакчилик қилди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1072,7 триллион сўмни ташкил этди. 

Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми бўйича Тошкент шаҳри 226 триллион сўм билан биринчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўринларда Навоий вилояти – 113,9 триллион сўм ва Тошкент вилояти – 103,8 триллион сўм қайд этилган. Шунингдек, Самарқанд вилоятида 67,4 триллион сўм, Фарғона вилоятида 65,2 триллион сўм, Андижон вилоятида 59,6 триллион сўм ва Қашқадарё вилоятида 55,7 триллион сўмлик ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилган. 

Реал ўсиш суръатлари бўйича эса Тошкент шаҳри 13,3 фоизлик кўрсаткич билан етакчилик қилган. Ундан кейин Қорақалпоғистон Республикаси 10,2 фоиз, Самарқанд вилояти 9,7 фоиз, Фарғона ва Хоразм вилоятлари 9,1 фоиздан ўсишни қайд этган. Қолган ҳудудларда ҳам иқтисодий ўсиш 6,7–8,8 фоиз оралиғида шаклланган. 

Олдинроқ 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 618,3 триллион сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...