Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 618,3 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси дастлабки маълумотларида келтирилди.
Қайд этилишича, инфляция ҳисобга олинганда, аҳолининг умумий даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан реал ҳисобда 9,2 фоизга ошган.
Шу даврда аҳоли жон бошига тўғри келадиган умумий даромад 16,1 миллион сўмни ташкил этган. Жон бошига даромаднинг номинал ўсиши 14,5 фоиз, реал ўсиши эса 7,3 фоиз даражасида қайд этилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур кўрсаткичлар 2026 йилнинг биринчи ярмида аҳоли даромадларида ижобий ўсиш кузатилганини кўрсатмоқда.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, 2026 йилнинг I чораги якунларига кўра, Ўзбекистонга кириб келган халқаро пул ўтказмалари ҳажми ўсиш тенденциясини сақлаб қолиб, 3,8 миллиард долларни ташкил этганди.

Изоҳлар мавжуд емас