Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 2 та банк ва 2 та молия ташкилоти жаримага тортилди
Иқтисод

Ўзбекистонда 2 та банк ва 2 та молия ташкилоти жаримага тортилди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2026 йилнинг май ойи давомида 8 марта йиғилиш ўтказиб, жами 36 та масалани кўриб чиқди ва улар бўйича тегишли қарорларни қабул қилди. Йўл қўйилган қонунбузилишлар ва камчиликлар сабабли 2 та тижорат банки ҳамда 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

Қўмита томонидан энг кўп — жами 26 та масала рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида муҳокама қилинган. Уларнинг асосий қисмини (14 тасини) тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар номзодларини кўриб чиқиш ташкил этган.

Шунингдек, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (7 та), банк аудиторлик сертификатларини бериш (2 та), микромолия ва факторинг ташкилотларини ҳисобдан ўтказиш (2 та) ҳамда битта тўлов ташкилоти фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш масалалари ҳал этилган.

Бундан ташқари, кредит ва тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолатига доир 10 та масала атрофлича ўрганилган. Бунда асосий эътибор Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларига риоя этилиши, ўтказилган инспекция текшeрувлари натижалари, тақсимланмаган фойдани тақсимлаш ҳамда молиявий хизматларни махсус "тартибга солиш қумдони" доирасида синовдан ўтказиш тизимига қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Марказий банки мамлакатда исломий молия хизматларини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш мақсадида янги тартибни ишлаб чиққанди. Тегишли қарор лойиҳаси исломий банк фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, хизмат кўрсатувчи муассасаларга нисбатан талабларни белгилаш ҳамда назорат тизимини шакллантиришни назарда тутади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...