Ўзбекистонда ҳар йили жалб қилинадиган  Хитой инвестициялари ҳажмини  5 миллиард долларгача етказиш режалаштирилди
Иқтисод

Ўзбекистонда ҳар йили жалб қилинадиган Хитой инвестициялари ҳажмини 5 миллиард долларгача етказиш режалаштирилди

553

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар қилишича, Ўзбекистонда ҳар йили жалб қилинадиган Хитой инвестициялари ҳажмини 5 миллиард долларгача етказиш режалаштирилган. 

“2025 йилга бориб, Хитойдан олиб кирилаётган йиллик инвестициялар ҳажмини 5 млрд долларга,   Хитойга амалга ошириладиган йиллик экспорт ҳажми камида 3 млрд долларга етказиш белгиланган”, - дея маълум қилмоқда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги.  

Вазирликда Хитойлик ҳамкорлар билан амалга оширилиши режалаштирилган қўшма лойиҳалар таҳлили амалга оширилган. Шунингдек, ҳозирги вақтда амалга ошириш жадвалидан ортда қолаётган бир қатор лойиҳалар батафсил кўриб чиқилган. Муаммоларни бартараф этишнинг аниқ муддатлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига шахсий жавобгарлик белгиланган ҳолда мавжуд масалаларни ҳал қилиш алгоритмлари ишлаб чиқилган.

Лойиҳаларни амалга ошириш учун идоралараро кооперацияни ташкил этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идораларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат махсус ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида топшириқ берилган. Мазкур ишчи гуруҳнинг вазифаси хитойлик ҳамкорлар билан лойиҳа ва ташаббусларни имплементация қилишни жадаллаштириш бўйича амалий ишларни олиб бориш бўлади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...