Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил 4 май ҳолатида тижорат банкларида автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 22,3 фоизни ташкил этиб, кузатувлар бошланганидан бери энг паст кўрсаткич сифатида қайд этилди. Шу билан бирга, микрокредитлар бўйича ўртача ставка 28,9 фоизга тушди.
Расмий маълумотларга кўра, автокредитлар фоизи аввалги энг паст даража — 22,5 фоиздан ҳам пасайган. Микрокредитлар сегментида ҳам ўтган ҳафтада рекорд пасайиш қайд этилган эди.
Автокредитлар бозорида энг арзон таклифлар 18–20 фоиз оралиғида кузатилмоқда. Жумладан, "БРБ" — 18,3 фоиз, "Давр банк" — 18,6 фоиз ва "Гарант банк" — 19,6 фоиз билан энг паст ставкаларни таклиф этган банклар қаторида қайд этилди. Шунингдек, "Ҳамкорбанк" (19,8 фоиз) ва "Апекс банк" (20,1 фоиз) ҳам нисбатан арзон таклифлар бермоқда.
Ўрта сегментда ставкалар асосан 21–24 фоиз оралиғида шаклланган. SQB, Infinbank", "Алоқабанк" ва Ipotekabank каби банкларда бу кўрсаткич 21,6–22,1 фоиз атрофида. Шунингдек, "Халқ банк" (23,4 фоиз), "Трастбанк" (23,6 фоиз) ва "Миллий банк" (23,7 фоиз) ҳам шу диапазонда кредит таклиф қилмоқда.
Юқори сегментда ставкалар 24 фоиздан юқори даражада қайд этилган. "Микрокредитбанк" — 24,0 фоиз, "Асакaбанк" — 24,4 фоиз, "Туронбанк" — 25,1 фоиз ва "Агробанк" — 25,3 фоиз. Энг юқори кўрсаткич эса "Мадад Инвест банк"да — 27,9 фоиз.
Микрокредитлар сегментида энг паст ставка "Алоқабанк"да 22,6 фоизни ташкил этган. Кейинги ўринларда "Миллий банк" (23,7 фоиз) ва "Инфинбанк" (24,4 фоиз) қайд этилган. "Трастбанк" (24,8 фоиз) ва "БРБ" (25,0 фоиз) ҳам паст сегментда жой олган.
Ўрта сегментда "Туронбанк" (25,1 фоиз), "Ориент Финанс банк" (25,9 фоиз), "Асакaбанк" (26,5 фоиз), "Микрокредитбанк" (26,6 фоиз), "Агробанк" (26,7 фоиз), "Халқ банк" (26,8 фоиз), "СКБ" (27,1 фоиз) ва "Азия Альянс банк" (27,7 фоиз) қайд этилган.
Юқори сегментда эса "Гарант банк" (29,8 фоиз), "Мадад Инвест банк" (30,1 фоиз), "Пойтахт банк" (31,6 фоиз), "Анор банк" (41,2 фоиз), "Тенге банк" (42,6 фоиз) каби банклар энг юқори ставкалар билан ажралиб турибди.

Изоҳлар мавжуд емас