Загрузка
Загрузка
Алишер Қодиров ўзбек миллатига мансуб ота-оналарнинг фарзандлари учун таълим тилини танлаш ҳуқуқини чеклашни таклиф қилди
Ҳодисалар

Алишер Қодиров ўзбек миллатига мансуб ота-оналарнинг фарзандлари учун таълим тилини танлаш ҳуқуқини чеклашни таклиф қилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Миллий тикланиш" демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги қонунчилик ташаббуси муҳокамасида бошланғич таълимни давлат тилида олиш мажбурий бўлиши кераклигини билдирди. У "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги қонуннинг 38-моддасига ўзгартириш киритиш ва ўзбек миллатига мансуб ота-оналарнинг фарзандлари учун бошқа таълим тилини танлаш ҳуқуқини бекор қилишни таклиф қилди. 

Қодиров ўзининг Telegram-каналида қонунчилик ташаббуси муҳокамасидаги нутқидан видеолавҳа эълон қилган. Унда амалдаги қонун ота-оналарга фарзандлари учун таълим тилини эркин танлаш ҳуқуқини беришига эътироз билдирган.

Унинг фикрича, бошланғич таълим ва тарбия давлат тилида олиб борилиши шарт. Депутат ота-оналарнинг бошқа тилда таълим олишни танлаши давлатнинг тил ва тарбия сиёсатига таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаган.

Алишер Қодиров олий таълимда ўқитиш тилини танлаш эркин бўлиши мумкинлигини, бироқ бошланғич таълимда бундай имконият чекланиши лозимлигини айтган. Шу билан бирга, бошқа миллат вакилларига фарзандларини ўз она тилида ўқитиш ҳуқуқи сақланиши кераклигини билдирган.

У бу масалага миллий хавфсизлик, ватанпарварлик тарбияси ва миллий қадриятларни асраш нуқтаи назаридан қараш лозимлигини таъкидлаган. Қодировнинг фикрича, боланинг она тилини йўқотиши унинг миллий маданият билан алоқаси сусайишига олиб келади. 

Бундан олдин ҳам у боғча ва бошланғич таълимни она тилида ўқитиш мажбурий бўлиши шартлигини айтган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...