Загрузка
Загрузка
Тошкентда Россия фуқароси тўққизинчи қаватдан қулаб, ўз жонига қасд қилди. Расмийлар муносабат билдирди
Ҳодисалар

Тошкентда Россия фуқароси тўққизинчи қаватдан қулаб, ўз жонига қасд қилди. Расмийлар муносабат билдирди

58
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 54 ёшли Россия фуқароси кўп қаватли уйнинг тўққизинчи қаватидан ўзини ташлаб, вафот этди. Ҳодиса 2026 йил 14 октябрь куни содир бўлган. Прокуратура терговга қадар текширув натижасида жиноят иши қўзғатишни рад этган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбирига Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов хабар берди. 

Маълум бўлишича, марҳум Андрей Кожевников Юнусобод тумани, 8-мавзе, 51-уйда яшаган. У тахминан соат 16:35 да ўз хонадон жойлашган кўп қаватли уйнинг тўққизинчи қаватидан ўзини ташлаган ва олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. 

Текширув давомида Кожевников Тошкент шаҳар Руҳий ва неврологик касалликлар клиник шифохонасида шизофрения ташхиси билан рўйхатда тургани аниқланган. 

Шунингдек, ҳодисадан олдин у Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, ўз жонига қасд қилиш нияти борлигини билдирган. Ҳудудий профилактика инспектори мурожаат бўйича воқеа жойига етиб боргунига қадар фуқаро ўзини тўққизинчи қаватдан ташлаган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси терговга қадар текширув ўтказган. Унинг натижасига кўра, 26 октябрь куни Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-банди асосида жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...