Загрузка
Загрузка
Эндиликда Ўзбекистонда фуқаролар маошини исталган банк картасига олиши мумкин
Жамият

Эндиликда Ўзбекистонда фуқаролар маошини исталган банк картасига олиши мумкин

41
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда ходимлар энди иш берувчи ташкилотга қайси банк хизмат кўрсатишидан қатъи назар, иш ҳақи ва бошқа тўловларни ўзлари танлаган банк картаси ёки электрон ҳамёнига олиши мумкин. Бу имконият Марказий банкнинг "Маблағларни тақсимлаш маркази" тизими орқали йўлга қўйилди. 

Аввал ходимлар маош олиш учун иш берувчи фойдаланадиган банкда алоҳида карта очиши керак эди. Янги тизим орқали эса улар ўз номига расмийлаштирилган мавжуд карта ёки электрон ҳамён реквизитларини бухгалтерияга тақдим этиши мумкин. 

Шундан сўнг иш берувчининг банки тўлов маълумотларини "Маблағларни тақсимлаш маркази"га юборади. Марказ уларни текшириб, маблағларни ходимлар танлаган банкларга йўналтиради. 

Ходим кейинчалик банк картаси ёки электрон ҳамён реквизитларини ҳам ўзгартириши мумкин. 

Марказий банк маълумотига кўра, тизимнинг биринчи версияси ҳозирча хусусий секторда ишлайди. Кейинги босқичларда фойдаланувчилар таклифлари асосида янги имкониятлар қўшиб борилади. 

"Маблағларни тақсимлаш маркази"ни жорий этиш Президентнинг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ–359-сон қарорида белгиланган. 

Лойиҳа фуқароларга банкни мустақил танлаш имконини бериш ва банклар ўртасида рақобатни кучайтиришга қаратилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда банк картаси нима сабабдан блокланганини аниқлаш имконини берувчи янги тизими жорий этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...