Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марказий банк Ўзбекистондаги тўртта тижорат банкига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар топширди. Улар — "Ипак Йўли" АИТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ, "Orient Finans" ХАТБ ва "Hayot Bank" жамиятиларидир.
Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 18 ноябрдаги тегишли қарорларига мувофиқ берилган лицензиялар банкларга "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонуннинг 5¹-моддасида назарда тутилган исломий молия операцияларини амалга ошириш имконини беради.
Бундай операциялар қаторига мудораба, вакала, муробаҳа, салам, мушорака ва ижара киради. Улар мижозларни фойдани тақсимлаш асосида молиялаштириш, товарларни бўлиб тўлаш шарти билан сотиш, шериклик асосида инвестиция киритиш ва мол-мулкни ижарага бериш каби хизматларни қамраб олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун биринчи лицензия 2026 йил октябрь ойида "Open Bank"га берилган эди. Марказий банкнинг 23 октябрдаги қарори асосида банк 1-I-сонли лицензияни олган.
Шу тариқа, мамлакатда исломий банк хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга банклар сони камида бештага етди. Лицензия мавжудлиги ва унинг амал қилиш ҳолатини Марказий банкнинг расмий сайти орқали текшириш мумкин.

Изоҳлар мавжуд емас