Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда  бозорлар нафақат  савдо маркази, балким кўнгилочар ва дам  олиш масканларига айлантирилади
Иқтисод

Ўзбекистонда бозорлар нафақат савдо маркази, балким кўнгилочар ва дам олиш масканларига айлантирилади

442
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар қилишича, Ўзбекистонда бозорлар нафақат савдо маркази, балким кўнгилочар ва дам олиш масканларига айлантирилади. 

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев томонидан давлат активларини хусусийлаштириш ва корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши якунлари бўйича маълум қилинган. 

Йиғилишда бозорлар билан боғлиқ масалалар муҳокама этилган. Президент 500 дан ортиқ бозор ва савдо мажмуаларида давлатнинг иштирокини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Ҳозирги кунда уларнинг 23 таси зарар билан чиқмоқда, 210 таси паст рентабелликка эга. 

"Бундай шароитда бозорларни нафақат савдо, балки дам олиш ва кўнгилочар марказларга айлантириш яхши иқтисодий самара беради. Бунинг учун тегишли лойиҳалар ишлаб чиқилади ва инвесторлар ўртасида танлов эълон қилинади. Танлов ғолибига энг яхши шартлар асосида банк кредити берилади", - дея таъкидлади давлат раҳбарининг матбуот хизмати. 

Бундан ташқари, агар бозорнинг даромадлари ошиб, солиқ тушумлари ва иш ўринлари сони мунтазам кўпайиб борса, тадбиркор давлатнинг бозордаги улушини сотиб олиши мумкин бўлади. 

Вилоят ҳокимларига ушбу механизмга мувофиқ бозорлар ва савдо мажмуалари фаолиятини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...