Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда маҳаллий телевизорлар ишлаб чиқариш 25 фоизга ошган. Шу билан бир вақтда, импорт ҳажми ҳам камайган. Ўтган йил билан таққослаганда, импорт 2,8 миллион долларга пасайган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон 230,6 минг дона телевизор ва улар учун 5,3 млн. долларлик эҳтиёт қисмларни импорт қилган. Бу кўрсаткич бир йил аввалгидан 2.8 млн. долларга кам.
Шу билан бирга, Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, телевизорлар ва эҳтиёт қисмлар 26та мамлакатдан олиб келинган. Улар орасида, Хитой (3.2 миллион доллар), Корея (820 минг доллар), Қозоғистон (435.6 минг доллар) ва Германия (87 минг доллар ) етакчилик қилган.
2019 йилда Ўзбекистонда 946,3 млрд. сўмлик 951мингта телевизор ишлаб чиқарилган. Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, 2018 йилга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми 24,5 фоизга ошган.
Изоҳлар мавжуд емас