Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Туронбанк бошқарув раиси Чори Мирзаев Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. У йирик миқдордаги маблағларни ўзлаштиришда гумонланаётгани айтилмоқда.
Тарқалган маълумотларга кўра, Чори Мирзаев 2016 йил 23 сентябрдан буён Туронбанк бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган.
У 1971 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган.
Мирзаевнинг қўлга олингани ва унга нисбатан қўйилаётган гумонлар юзасидан расмий идоралар маълумоти ҳозирча келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон Ҳарбий суди Саид Абдулазиз Юсуповни конституциявий тузумга тажовуз қилиш ва туҳматда айбдор деб топиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилгагди. Ҳукм 2026 йил 20 ноябрь куни эълон қилинган.

Изоҳлар мавжуд емас