Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Lada автомобиллари сотуви тахминан  25 фоизга  камайган
Иқтисод

Ўзбекистонда Lada автомобиллари сотуви тахминан 25 фоизга камайган

652
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда Lada  автомобиллари сотуви ўтган йили тахминан 25 фоизга камайган. Жами 5 мингга яқин автомобиль сотилган. Бу ҳақда Россиянинг "Коммерсант"газетаси маълумотларига таянган ҳолда мухбиримиз хабер бермоқда.

Россия Федерациясидан ташқарида сотилаётган автомобилларнинг аксарияти Қозоғистон (17,5 мингта автомобиль, бозордаги улуши -19,6%) ва Беларус (10,3 минг дона, улуши — 19,5%) бозорларига тўғри келади. Бундан ташқари,  Белоруссияда ҳам Ўзбекистондагидек, 5 минг дона Lada автомобиллари ўз эгасини топган.

2019 йилда Ўзбекистонда 6600 дона, 2018 йилда эса 2,6 минг дона Lada автомобиллари сотилган эди.

Эслатиб ўтамизки, 2022 йилда Ўзбекистонда Lada ва Renault автомобилларини йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилган. Йиғиш жараёни Жиззах эркин иқтисодий зонасидаги ADM-Jizzakh автомобиль заводида ташкил этилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+