Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошишига қарши кураш оддий усуллар ёрдамида олиб борилади - гўшт ва бошқа муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши мааксимал даражада кўпайтирилади.
Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилиши натижаларига кўра маълум бўлган.
“Маълумки, аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш кун сайин долзарб масалага айланиб бормоқда. Гўшт ва ўсимлик ёғининг жаҳон бозоридаги нархлари бир йилдан буён тўхтовсиз ўсмоқда. Бундай шароитда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш керак”- дея маълум қилмоқда президент матбуот-хизмати.
Шу мақсадда чорвачилик йўналишида мингта, паррандачиликда 277 та корхонани ишга тушириш, 1 миллион гектардан зиёд асосий майдонларда ҳамда экинлардан бўшайдиган ерларда сабзавот, картошка, шоли, полиз ва озуқа маҳсулотларини етиштириш режалаштирилган.
Президент ёғ-мой маҳсулотларига аҳоли талабини қондириш мақсадида жорий йилда 246 минг тонна мойли экинлар етиштириб, 86 минг тонна мой ишлаб чиқариш бўйича кўрсатма берган.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас