Ўзбекистонда ўтган йилда хорижий капитал иштирокидаги янги компанияларнинг аксарияти Хитой сармоядорлари томонидан очилган
Иқтисод

Ўзбекистонда ўтган йилда хорижий капитал иштирокидаги янги компанияларнинг аксарияти Хитой сармоядорлари томонидан очилган

529

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, 2019 йилда Ўзбекистонда ташкил этилган чет эл капитали иштирокидаги компанияларнинг аксарияти Хитой инвесторлари томонидан очилган. Республикада фаолият юритаётган Хитой компаниялари сони қарийб 30 фоизга ошган.

2020 йилнинг 1 январь куни ҳолатига Хитойлик тадбиркорлар томонидан очилган 1652 та компания рўйхатга олинган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 531тага ошган.

Бироқ, Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, фаолият юритаётган компаниялар сони бўйича Хитой ҳозирча иккинчи ўринда турибди. Ўзбекистонда ўзининг 1828 компанияси эга Россия етакчилик қилмоқда. Улардан 401 таси 2019 йилда яратилган.

Учинчи ўринни Туркия эгалламоқда: унга тегишли бўлган 1271 та компаниядан 397 таси ўтган йил давомида очилган.

Умуман олганда, Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги 7560та корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 2043 таси ўтган йилда тузилган. 4006 та корхона қўшма корхона мақомига эга, қолган 3554таси хорижий ҳисобланади.

Сармоядорларни хориж капитали иштирокидаги 4728 (62,5%)та корхона жойлашган Тошкент шаҳри кўпроқ қизиқтириб келмоқда. Шунингдек, тадбиркорлар одатда Тошкент вилояти (851 та компания ёки 11,3%) ва Самарқанд вилоятини (396 та компания ёки 5,2%) танлайдилар.

2995 та компания (39,6%) ишлаб чиқариш, 1668 таси (22,0%) савдо соҳасида фаолият олиб бормоқда.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+