Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда  заргарлик буюмларини Интернет  орқали сотишга рухсат берилди
Иқтисод

Ўзбекистонда заргарлик буюмларини Интернет орқали сотишга рухсат берилди

706
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Президент қарорига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда заргарлик буюмларини Интернет орқали сотишга рухсат берилган. 

Ҳужжатга кўра, 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо (ярим қимматбаҳо) тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, Бухоро, Самарқанд, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликларига Бухоро, Самарқанд, Наманган ва Қўқон шаҳарлари ҳудудларида жойлашган йирик бозорларнинг заргарлик буюмларини чакана сотишга ихтисослашган савдо расталари ўрнида миллий бренд асосида ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмларининг замонавий кўргазма-савдо дўконлари ва заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш чораларини кўриш топширилган.

Яна бир қизиқ жиҳати шундан иборатки, 1 апрелдан бошлаб заргарлик буюмларига асиллик даражаси тамғаси ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси механик (зарб) ёки лазер усуллари ёрдамида туширишга рухсат этилади. Бунда заргарлик буюмларига лазер усуллари ёрдамида туширилган шахсий тамғанинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ишлаб чиқарувчининг зиммасига юкланади.

Заргарлик буюмларига асиллик даражаси тамғаси ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси билан тамғалаш усули заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан мустақил белгиланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...