Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЯА. Ўзбекистондаги энг йирик монополиячи ҳисобланган UzAuto Motors раҳбари Бо Андерссоннинг фикрича, Ўзбекистонда бизнес рақобатбардошлик ва шаффофлик асосида юритилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
"Бугунги кунда бу ерда [Ўзбекистонда] бизнес рақобатбардошлик ва шаффофлик асосида қурилган. Мен мусобақага киришишни яхши кўраман ва гап истеъмолчиларимиз рақобати ҳақида кетмоқда, чунки улар яхшироқ маҳсулот ва паст нархларни хоҳлашади. Бундан кейин ҳам рақобат муҳитини таъминлашга ҳаракат қиламиз”, - деди у “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервюсида.
Бу ерда бир қўшимча қилмоқчи эдик - импорт қилинадиган автомобилларга божхона тўловларини камайтиринг, қандай рақобат бўлишини ўшанда кўрамиз. Айни пайтда Lacetti учун навбат 13 мингдан, Nexia учун - 1,4 мингдан, Cobalt учун - 5,2 мингдан, Spark учун 1,7 мингдан ошган.
Шаффофликка келсак, UzAuto Motorsнинг автомобил импорт қилиши ва утилизация йиғими ҳақидаги маълумотлар махфий эканлигини эслатиб ўтамиз. Нима учун бу маълумотлар махфий ва бу ерда шаффофлик ҳақида гапириш мумкинми?
Изоҳлар мавжуд емас