Загрузка
Загрузка
Ўзбекистондаги  шакар заводларида ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш бошланди
Иқтисод

Ўзбекистондаги шакар заводларида ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш бошланди

569
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда фаолият юритаётган "Ангрен шакар” ва  “Хоразм шакар” маъсулияти чекланган жамиятларида оммавий равишда ходимларни ишдан бўшатиш бошланди. Бу ҳақида ЎзАга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Айни пайтгача, 130 нафардан зиёд ходим ишдан бўшатилган. Йил охирига қадар деярли барча ишчиларни ишдан бўшатиш мўлжалланган. Натижада иккала заводда 200 нафар ходим қисқаради.

Эслатиб ўтамизки, июль ойида иккала завод ҳам импорт қилинган шакар нархи билан рақобатлаша олмаганлиги сабабли ўз фаолиятини тўхтатгани маълум бўлган эди. Хорижий ҳамкорлар ушбу заводлар банкрот ёқасида эканлигини кўриб, хом-ашё билан таъминлашни тўхтатган.

Жорий йилда импорт қилинган шакар божхона тўлови ва акциз солиғидан озод қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига киритилди. Натижада ички бозор Россиядан келтирилган арзон нархдаги шакар билан тўлдирилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...