Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга электромобиллар импорти 2,5 баробарга ошди
Иқтисод

Ўзбекистонга электромобиллар импорти 2,5 баробарга ошди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5 баробарга ошган. Мамлакатга 16 та давлатдан қиймати 473 миллион долларлик 40,3 мингта электромобиль олиб келинди.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг январь-сентябрь ойлари билан солиштирилганда 24,1 минг донага ошган.

Асосий етказиб берувчи Хитой бўлди - 39,8 мингта электромобиль. Гонконгдан 249 та, Жанубий Кореядан 165 та, Германиядан 43 та, АҚШдан 25 та, бошқа мамлакатлардан 65 та автомобиль олиб келинди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга қиймати 325,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 18 387 та енгил автомобиль олиб кирилганди. Шундан 9 789 таси электромобиллар бўлиб, умумий ҳажмнинг 53 фоиздан ортиғини ташкил этади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...