Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий ҳафтада Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади, кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, энг юқори ҳарорат кўрсаткичлари Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кутилмоқда. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида кечалари ҳарорат 17–23 даража атрофида сақланиб қолади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида 23–30 август кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари ҳарорат 17–22 даража, кундузи 33–38 даража бўлади, 28–29 август кунлари эса баъзи жойларда ҳаво 35–40 даражагача исиб кетади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам шундай қуруқ ва иссиқ ҳаво кутилаётган бўлиб, кундузги ҳарорат 35–40 даражани ташкил этади, айрим жойларда шамол тезлиги сониясига 13–18 метргача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик прогнози йўқ. Бу ҳудудларда кечаси ҳарорат 18–23 даража, кундузи 32–37 даража атрофида бўлади.
Фарғона водийси вилоятларида 24 августдан 30 августгача ҳаво ҳарорати 32–37 даражани ташкил этиб, сезиларли ёғингарчилик бўлиши кутилмаяпти.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 29 августгача ҳаво қуруқ ва 33–38 даража иссиқ бўлади. Фақат 30 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ҳамда ҳарорат 30–35 даражагача пасайиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда эса ҳафта давомида кундузги ҳарорат босқичма-босқич кўтарилиб, 25–30 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас