Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ҳар 7 та аҳолига биттадан автотранспорт воситаси тўғри келади
Жамият

Ўзбекистонда ҳар 7 та аҳолига биттадан автотранспорт воситаси тўғри келади

5
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда аҳолига тегишли автотранспорт воситалари сони 5 миллион донага яқинлашди. 2026 йил 1 июль ҳолатига жисмоний шахсларга тегишли 4 982 516 та автотранспорт воситаси рўйхатга олинган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этган. Жами автотранспорт воситаларининг 4 миллион 618 минг 719 таси енгил машиналар ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, аҳоли номида 343 минг 375 та юк автомобили, 7 минг 508 та микроавтобус, 7 минг 128 та махсус транспорт воситаси ва 5 минг 786 та автобус мавжуд. Шу тариқа, жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари таркибида енгил автомобилларнинг улуши қарийб 93 фоизни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп автотранспорт Тошкент шаҳрида қайд этилган — 637 минг 706 та. Фарғона ва Самарқанд вилоятларида ҳам кўрсаткич юқори бўлиб, уларда мос равишда 573 минг 472 та ва 563 минг 72 та транспорт воситаси мавжуд. Тошкент вилоятида 476 минг 148 та, Қашқадарё вилоятида 457 минг 457 та, Андижон вилоятида 381 минг 421 та автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган.

Бундан ташқари, Наманган, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида аҳолига тегишли транспорт воситалари сони 300 мингдан ортиқ. Хоразм вилоятида бу кўрсаткич 287 минг 918 та бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида 220 минг 882 тани ташкил қилган. Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эса аҳоли тасарруфидаги автотранспорт воситалари сони мос равишда 156 минг 745 та, 145 минг 392 та ва 110 минг 122 та эканини кўрсатган.

Аввалроқ Миллий статистика қўмитаси 2026-йил 1-апрель ҳолатига кўра мамлакатимизда аҳолига тегишли транспорт воситаларининг умумий сони 4 миллион 903 мингтага етганини маълум қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...