Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятида учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди, автомобиллардан бири ёниб кетди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятида учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди, автомобиллардан бири ёниб кетди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  24 август куни эрталаб Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида "Тошкент — Нурафшон" трассасида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди ва тўқнашувдан сўнг ёнғин чиқди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

ЙТҲ эрталаб соат 07:30 атрофида йўлнинг 9-километрида содир бўлган. Labo ҳайдовчиси рухсат берилган жойда қайрилиб олаётган вақтда бир йўналишда ҳаракатланаётган Lacetti ва Tracker автомобиллари билан тўқнашган.

Тўқнашувдан сўнг юзага келган ёнғин воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар томонидан ўчирилган. Ҳозирда Ўрта Чирчиқ тумани ички ишлар органлари ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритилмоқда.

Бундан олдин "Қорасув-Бўка-Бекобод" йўлидаги мудҳиш ЙТҲда инсонлар ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи ушланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...