Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкентдаги Миллий педагогика университетининг янги кампусини очиб берди
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкентдаги Миллий педагогика университетининг янги кампусини очиб берди

4
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Янги Тошкентда Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг янги кампусини тантанали равишда фойдаланишга топширдилар. Давлат раҳбарлари таълим, илм-фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик икки қардош халқ ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашини таъкидладилар. 

Умумий майдони 40 гектарни ташкил этувчи ушбу университет кампуси икки босқичда барпо этилмоқда. Мажмуа тўлиқ ишга тушгач, 20 минг нафар талабага мўлжалланган ўқув бинолари ва 5 минг ўринли талабалар турар жойлари ташкил этилади.

Қурилишнинг биринчи босқичи доирасида 12 минг ўринли беш қаватли ўқув биноси ҳамда замонавий лаборатория мажмуаси барпо этилган. Кампусда талабаларнинг таълим олиши, илмий изланишлар олиб бориши ва замонавий ахборот ресурсларидан фойдаланиши учун зарур шароитлар яратилган.

Шунингдек, ташриф давомида давлат раҳбарлари Низомий Ганжавий ҳайкали ёнида дарахт экканлар.Улар кампусдаги ахборот-ресурс маркази ва буюк озарбайжон шоири ҳамда мутафаккири Низомий Ганжавий меросига бағишланган музей экспозицияси билан танишганлар.

Музейда Низомий Ганжавийнинг ҳаёти ва ижоди, унинг бой маънавий мероси, шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон халқлари ўртасидаги кўп асрлик маданий-адабий алоқалар намойиш этилган.

Кампуснинг очилиши икки давлат ўртасида таълим ва илм-фан соҳаларидаги ҳамкорликнинг амалий ифодаларидан бири бўлди деб алоҳида таъкидланган. Янги таълим маскани нафақат замонавий педагог кадрлар тайёрлаш, балки икки халқнинг муштарак тарихий ва маданий қадриятларини ёш авлодга етказишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, давлат раҳбарлари таълим, илм-фан ва маданият соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этган. Бу йўналишдаги ҳамкорлик Ўзбекистон ва Озарбайжон ёшларини умумий маънавий қадриятлар асосида тарбиялаш ҳамда қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев олий даражадаги музокаралар якунида икки давлат муносабатлари тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган "Абадий дўстлик тўғрисида"ги шартномани имзоланганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...