Загрузка
Загрузка
Самарқандда миллионлаб долларлик фирибгарлик қилган собиқ ИИБ ходими 8 йилга озодликдан маҳрум этилди
Ҳодисалар

Самарқандда миллионлаб долларлик фирибгарлик қилган собиқ ИИБ ходими 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Самарқанд вилояти Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди томонидан фуқароларнинг ишончига кириб, йирик миқдорда фирибгарлик содир этган собиқ ички ишлар ходимига нисбатан ҳукм ўқилди. Суд ҳукмига кўра, собиқ лейтенант Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан айбдор деб топилган. 

Иш тафсилотларига кўра, ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг собиқ лейтенанти хизмат кийими, гувоҳномаси ва хизмат машинасидан фойдаланиб, одамларнинг ишончини қозонган. У фуқаролардан қимматбаҳо автомобилларни олиб, қисқа муддатда пулини қайтариш ёки сотиб беришни ваъда қилган.

 Жабрланувчилар сони ўнлаб, эҳтимол юзлаб кишиларни ташкил этгани ҳамда етказилган умумий зарар миллионлаб долларга етиши мумкинлиги сабабли жиноят иши бир неча қисмга ажратилган.

Судда кўриб чиқилган навбатдаги қисм доирасида 26 та ҳолат бўйича 10 нафар жабрланувчига етказилган 6 миллиард сўмга яқин моддий зарар кўриб чиқилган. Давлат айбловчиси — Ургут туман прокурори ўринбосари Абдулла Султонов суддан айбланувчига 9 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўраган. 

Судланувчи ўз қилмишидан пушаймонлигини билдириб, ота-онаси, жабрланувчилар ва давлатдан кечирим сўраган. Шу сабабли суд унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган ва муддат 2026 йил 28 январдан эътиборан ҳисобланиши айтилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ИИБ мулозими асл сабабсиз фуқарони шафқатсизларча калтаклангани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Фуқаро оғир жароҳатлар билан Шаҳрисабз тумани марказий шифохонасига жойлаштирилган эди.
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...