Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликлар солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақидаги хабарлардан қарийб 15 миллиард сўм ишлаб олди
Иқтисод

Ўзбекистонликлар солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақидаги хабарлардан қарийб 15 миллиард сўм ишлаб олди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Йилнинг дастлабки беш ойида Солиқ мобил иловаси орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида 45 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Кўпинча фуқаролар чек берилмаётганидан шикоят қилишган.

Солиқ органларининг маълумотларига кўра, январь-май ойларида "Солиқ ҳамкори" тизими доирасида қуйидагилар қайд этилган:

40 903 та чек берилмаганлиги тўғрисидаги шикоятлар;

пластик картани қабул қилишни рад этиш бўйича 1 559 та шикоят;

113 та ҳолатда карта орқали тўлашда нархларни ошириб кўрсатиш;

2 921 та бошқа қоидабузарликлар тўғрисида хабарлар.

Мурожаатлар натижасига кўра, 18 140 та сайёр ўрганиш ўтказилиб, 99,1 фоиз ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлари тасдиқланган.

Бироқ, мурожаатларнинг деярли ярми (21 510) такрорийлиги ёки ушбу тадбиркорларга нисбатан текширувлар ўтказилганлиги сабабли рад этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...