Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 81 миллиард доллардан ошди
Иқтисод

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 81 миллиард доллардан ошди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2025 йил якунларига кўра, мамлакат ташқи савдо ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 21 фоизга ўсган.

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 81 миллиард долларни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2024 йилдаги натижаларга нисбатан 20,7 фоизлик ўсишни кўрсатмоқда. Мутахассислар ушбу юқори натижани мамлакатда олиб борилаётган очиқ ва прагматик ташқи иқтисодий сиёсатнинг самараси сифатида баҳоламоқда.

Снимок экрана 2026-01-22 135840.png

Ҳозирда Ўзбекистон дунёнинг 210 та давлати билан ўзаро манфаатли савдо алоқаларини йўлга қўйган бўлиб, асосий ҳамкорлар рўйхатида Хитой давлати етакчилик қилмоқда.

Икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 17,2 миллиард долларга етган. 

МДҲ ва минтақавий ҳамкорлар орасида Россия Федерацияси, Қозоғистон етакчилик қилмоқда.

Бошқа асосий ҳамкорлар қаторида Туркия ва Корея Республикаси бор.

Шу билан бирга, Ғарб давлатлари, хусусан, Германия, Франция, Италия ва АҚШ билан савдо кўрсаткичларининг барқарор ўсиши Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий интеграция йўлида мувозанатли конструктив ҳамкорлик олиб бораётганини тасдиқлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Ўзбекистон ташиш ва сақлаш соҳасига киритилган инвестициялар ҳажми уч баробардан зиёд ўсиб, 25,8 триллион сўмни ташкил этганди. Шу фонда логистика бозори 12,1 фоизга ўсиб, ташқи савдо ҳажми  ўсишнинг асосий омили бўлган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...