Загрузка
Загрузка
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда қарийб 8 фоиз ўсишини кутмоқда
Иқтисод

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда қарийб 8 фоиз ўсишини кутмоқда

72
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​  Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 7,9 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Марказий Осиё эса 2026 йилда 5,8 фоизлик ўсиш кўрсаткичи билан Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг тез ривожланаётган ҳудуд бўлиб қолиши кутилмоқда.

Жаҳон банкининг 6 октябрда эълон қилинган Европа ва Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича ҳисоботига кўра, минтақада иқтисодий ўсиш суръатлари 2025 йилдаги 2,6 фоиздан 2026 йилда 2,2 фоизгача секинлашади.

Бунга энергия ресурслари нархининг ошиши, иқтисодий ноаниқликнинг кучайиши ва асосий савдо ҳамкорларида ўсиш суръатларининг пасайиши таъсир қилмоқда.

Россия ҳисобга олинмаган ҳолда минтақадаги иқтисодий ўсиш 2025 йилдаги 3,7 фоиздан 2026 йилда 3 фоизгача пасайиши прогноз қилинган.

Шу билан бирга, Марказий Осиё мамлакатлари нисбатан юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолмоқда. Жаҳон банки прогнозларига кўра, 2026 йилда Қирғизистон иқтисодиёти 9,6 фоиз, Ўзбекистон иқтисодиёти эса 7,9 фоиз ўсади.

Ҳисоботда қайд этилишича, меҳнат бозоридаги қулай шароитлар, реал иш ҳақининг ўсиши, пул ўтказмалари, сайёҳлар оқимининг кўпайиши ва давлат инвестициялари минтақадаги иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаган.

Бироқ энергия нархларининг қимматлашуви инфляцияни юқори даражада сақлаб турибди. Европа Иттифоқидаги суст иқтисодий ўсиш ва бошқа мамлакатлар томонидан кучайиб бораётган рақобат эса экспорт ҳамда саноат фаоллигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Жаҳон банки минтақанинг иқтисодий истиқболлари учун асосий хавфлар сифатида савдодаги узилишлар, Украинада давом этаётган уруш, энергия ресурслари, транспорт ва ўғитлар нархининг янада ошиши, глобал молиялаштириш шароитларининг қатъийлашуви, асосий савдо ҳамкорларида ўсишнинг секинлашиши ва экстремал об-ҳаво ҳодисаларини қайд этган.

Жаҳон банки ҳисоботининг махсус бўлимида сунъий интеллект минтақада меҳнат унумдорлигини ошириш ва меҳнатга лаёқатли аҳоли сони қисқаришининг иқтисодиётга таъсирини юмшатиш имконини бериши таъкидланган.

Ҳисоботга кўра, минтақада ҳар бешинчига яқин ходим, асосан ёшлар ва олий маълумотлилар, сунъий интеллект таъсири юқори бўлган касбларда ишлайди. Бироқ компанияларнинг 10 тасидан ҳам ками сунъий интеллектдан фойдаланмоқда ва у асосан оддий вазифаларни бажаришда қўлланилмоқда.

Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида сунъий интеллектни жорий этиш учун зарур шартларнинг бир қисми мавжудлигини қайд этган. Жумладан, мобил алоқа қамрови, нисбатан қулай энергия нархлари ва техник мутахассислар салоҳияти шулар жумласидан.

Шу билан бирга, базавий таълим ва бошқарув кўникмалари, интеграциялашган маълумотлар ҳамда ҳисоблаш инфратузилмаси етишмаслиги сунъий интеллектни кенг жорий этишга тўсқинлик қилмоқда.

Жаҳон банкига кўра, сунъий интеллект мавжуд тармоқлар самарадорлигини ошириш билан бирга, янги маҳсулотлар, хизматлар, касблар ва иқтисодиёт тармоқларининг пайдо бўлишига ҳам хизмат қилиши мумкин. Бунинг учун ходимларни қайта тайёрлаш ва хусусий капитал оқимини кўпайтириш муҳим ҳисобланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...