Загрузка
Загрузка
Ўқитувчиларнинг байрам мукофотидан даромад солиғи олинса,  нега "Йил ўқитувчиси" ғолибларидан  олинмайди?
Жамият

Ўқитувчиларнинг байрам мукофотидан даромад солиғи олинса, нега "Йил ўқитувчиси" ғолибларидан олинмайди?

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   ​Ўзбекистонда "1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан умумтаълим муассасалари ходимларига тўланган мукофоту рағбатлантириш пулларидан нима учун даромад солиғи ушлангани юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

​Вазирликнинг тушунтиришича, Вазирлар Маҳкамасининг 823-сонли қарорига кўра, байрам муносабати билан ажратиладиган бундай тўловлар рағбатлантириш хусусиятига эга даромад ҳисобланади ва Солиқ кодексига мувофиқ одатдаги тартибда даромад солиғига тортилади.

​Маълумот учун, фақатгина Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан ўтказиладиган танловлар (масалан, "Йил ўқитувчиси") ғолибларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод этилган.

Олдинроқ Ўзбекистонда педагог ва раҳбар ходимларга "1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан бериладиган бир марталик мукофот пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорнинг 75 фоизигача оширилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...