Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ўқитувчилар сони 578 минг нафарга яқинлашди
Жамият

Ўзбекистонда ўқитувчилар сони 578 минг нафарга яқинлашди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025-2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 577,7 минг нафарга етди. Бу кўрсаткич ўтган ўқув йилига нисбатан 2,3 фоизга ёки 12,8 минг нафарга ошганини кўрсатади. 

​Қайд этилишича, республикадаги педагогларнинг 72,5 фоизини ёки 418,8 минг нафарини аёллар, 27,5 фоизини ёки 158,9 минг нафарини эркаклар ташкил этади. Ўқитувчиларнинг умумий сони ўтган йилга нисбатан барча ҳудудларда ўсиш тенденциясини кўрсатган. 

​Ҳудудлар кесимида энг кўп педагоглар Самарқанд вилоятида 65,1 минг нафар ва Қашқадарё вилоятида 65,1 минг нафарни ташкил этади. 

Шунингдек, Фарғона вилоятида 60,6 минг нафар, Сурхондарё вилоятида 52,3 минг нафар ва Андижон вилоятида 46,3 минг нафар ўқитувчи фаолият юритмоқда. 

Қолган ҳудудлар орасида Наманган вилоятида 42,6 минг, Қорақалпоғистон Республикасида 40,7 минг, Тошкент вилоятида 40,2 минг, Хоразм вилоятида 35,1 минг, Тошкент шаҳрида 34,1 минг, Бухоро вилоятида 33,4 минг, Жиззах вилоятида 25,7 минг, Навоий вилоятида 22,3 минг ва Сирдарё вилоятида 14,2 минг нафар ўқитувчи қайд этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...