Загрузка
Загрузка
Ўқитувчиларга 1 октябрь байрами муносабати билан қанча мукофот пули олади?
Жамият

Ўқитувчиларга 1 октябрь байрами муносабати билан қанча мукофот пули олади?

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Ўзбекистонда педагог ва раҳбар ходимларга "1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан бериладиган бир марталик мукофот пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорнинг 75 фоизигача оширилди.

Президентнинг тегишли PF-51-сонли фармони билан киритилган ушбу янгилик эвазига эндиликда ўқитувчиларга 635 минг 500 сўм эмас, балки 953 минг 250 сўмгача байрам пули тўланади.

Жорий йилнинг 1 августидан энг кам иш ҳақи миқдори 1 миллион 271 минг сўм этиб белгилангани сабабли, байрам тўловини ҳисоблашда педагогнинг ойлик маоши эмас, айнан ушбу кўрсаткич асос қилиб олинади. Аввалги тартибга (Вазирлар Маҳкамасининг 823-сонли қарори) кўра, мукофот пули 50 фоизидан ошмаган миқдорда ажратилган.

Эндиликда янги фармон билан лимит 75 фоизга кўтарилгани сабабли, умумтаълим муассасалари ходимлари ва раҳбарлари байрам мукофоти олишади.

Бундан олдин ьактабларда дарс тақсимотидаги устуворлик мезонлари 10 тагача қисқартирилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...