Загрузка
Загрузка
Андижон ва Фарғонада йирик миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди
Ҳодисалар

Андижон ва Фарғонада йирик миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон ва Фарғона вилоятларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. 

Ўтказилган тадбирлар давомида маълум бўлишича, Избоскан туманида тўхтатилган Lacetti автоулови салонидан 1400 дона "Регапен" ва Учкўприк туманида ушланган VAZ автоуловидан 99 дона "Тропикамид" воситалари топилган. 

Шунингдек, Қўқон шаҳрида ўтказилган рейдда маҳаллий фуқародан 1092 дона "Регапен" ва 200 грамм "гашиш" гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. 

Аввалроқ Тошкентнинг Яшнобод туманида уюшган жиноий гуруҳнинг собиқ аъзосидан кокаин моддаси топилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...