Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Дубайдан Тель-Авивга учаётган Flydubai самолётидаги воқеалар ибора очиқланмоқда. Маълум бўлишича, иккинчи учувчи томонидан пичоқланган капитан Ҳиндистон фуқароси Смит Маччар бўлган.
Бу ҳақда хорижий оммавий ахборот воситалари хабар берди ва маълумотни Исроиллик расмийлар ҳам тасдиқлади.
Бортида 174 нафар йўловчи бўлган ҳаво кемаси парвоз пайтида дастлаб фавқулодда ҳолат, сўнг самолётга ноқонуний аралашувни билдирувчи сигналларни узатган. Оқибатда Исроил қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилган, лайнер эса Саудия Арабистонининг Табук аэропортига хавфсиз қўндирилган.
Маччар оғир жароҳат олганига қарамай, кабина эшигини очиб, йўловчилар ва экипаж аъзоларига босқинчини зарарсизлантиришга имкон яратган.
Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху ҳиндистонлик учувчини қаҳрамон деб атовчи баёнот бериб, унинг мардлиги авиаҳалокатнинг олдини олганини таъкидлаган.
Мазкур ҳодисадан сўнг Исроил томони мамлакатга учаётган барча самолёт учувчиларининг шахсини текшириш тартибини янада кучайтиришини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Flydubai авиакомпаниясининг Дубайдан Тел-Авивга йўл олган самолёти учувчилар ўртасида ҳавода юзага келган жанжалдан сўнг йўналишини ўзгартириб, Саудия Арабистонига қўнганди.

Изоҳлар мавжуд емас