Загрузка
Загрузка
Қўқондаги Худоёрхон ўрдасида ноқонуний тадбир ўтказган музей-қўриқхона директорига хайфсан берилди
Жамият

Қўқондаги Худоёрхон ўрдасида ноқонуний тадбир ўтказган музей-қўриқхона директорига хайфсан берилди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдаси ҳовлисида кўнгилочар тадбир ўтказилгани акс этган видеолар тарқалди. Маданий мерос агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида тадбир агентлик билан келишилмаган ҳолда ташкил этилгани аниқланиб, Қўқон давлат музей-қўриқхонаси директори Муҳаммадрашод Мавлонқуловга хайфсан эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 3 октябрь куни ўрда ҳудудида A.Club томонидан Chopon party тадбири ўтказилган.

Агентлик давлат музейлари ва музей-қўриқхоналарида ўтказилиши режалаштирилаётган барча оммавий ва маданий-маърифий тадбирлар белгиланган тартибда мажбурий тарзда келишилиши шартлигини эслатиб ўтган.

Идора хабарида маданий мерос объектлари алоҳида муҳофаза қилиниши, уларнинг тарихий қиёфасини сақлаш ва фойдаланиш талабларига қатъий риоя этилиши зарурлиги таъкидланиб, келгусида бу борада назорат чоралари янада кучайтирилиши маълум қилинган.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...