Загрузка
Загрузка
“Ҳудудгазтаъминот” ўзбекистонлардан қўлбола иситиш мосламаларидан  фойдаланмасликни сўрамоқда
Жамият

“Ҳудудгазтаъминот” ўзбекистонлардан қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланмасликни сўрамоқда

552
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ҳудудгазтаъминот” ўзбекистонлардан ис гази билан   заҳарланишга боғлиқ фожеали воқеаларга сабаб бўлиши мумкин бўлган қўл қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланмасликни сўрамоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар беради. 

"Мамлакат бўйлаб ҳаво ҳароратининг пасайиши ва қор ёғиши туфайли табиий ва суюлтирилган газ истеъмоли ҳамда иситиш мосламаларидан фойдаланиш кескин ошди. Аянчли статистика кўрсатишича, ис гази билан заҳарланиш ва “мовий” ёқилғининг сизиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар асосан кечқурун ва тунда содир бўлади", - дея таъкидламоқда “Ҳудудгазтаъминот”.

Шу муносабат билан компания фуқаролардан уйқудан олдин уй ва хонадон ичидаги газ ускуналарини, хусусан газ плиталарини, иситиш ва сув иситиш жиҳозларини, шунингдек мўриларни текширишни сўрайди.

Шуни унутмаслик керакки, уйларни иситиш учун қўлбола иситиш мосламалари ("печка-таракан", "буржуйка", сандали)дан фойдаланиш, шунингдек хоналардаги ҳаво тортиш ва чиқариш тизими ҳамда мўриларнинг бузилишига йўл қўймаслик керак. Вентиляцияси бўлмаган хоналарда ухлаш, шунингдек, газ плиталари ёрдамида иситиш тавсия этилмайди.

“Ҳудудгазтаъминот” фуқаролардан иситиш мосламаларидан фойдаланишда ўта эҳтиёт бўлиш, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, исрофгарчиликка йўл қўймасдан "мовий" ёғилғидан оқилона фойдаланишни сўрайди. Уй чироқлари ва бошқа электр жиҳозларини ёқишдан олдин хонага кириб, газ ва бошқа бегона ҳидларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиш ва шундан кейингина электр энергиясидан фойдаланиш лозим.

Газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келганда Facebook ижтимоий тармоғидаги "Газ таъминоти муаммолари ва ечимлари" ва "Ўзбекистон уй-жой коммунал хўжалиги" номли жамаот гуруҳлари,   104 рақамли авария диспетчерлик хизмати, шунингдек 1104 рақамли куну-тун фаолият юритадиган колл-марказга мурожаат қилиш мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...