Загрузка
Загрузка
“Ўзбекистон почтаси” “AliExpress”дан буюртма қилинган молларни чекловсиз етказиб бермоқда
Жамият

“Ўзбекистон почтаси” “AliExpress”дан буюртма қилинган молларни чекловсиз етказиб бермоқда

681
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Карантин режими Хитойдан юборилган молларни ташишга таъсир қилмайди. “AliExpress”да буюртма қилинган жўнатмалар "Ўзбекистон почтаси" томонидан чекловларсиз етказиб берилмоқда. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Давлат божхона қўмитаси Бошқарма бошлиғи Фарход Олимжонов ўзбекистонликларнинг AliExpress орқали хитойлик ишлаб чиқарувчилардан буюртма қилинган моллар етказиб бериладими ва жўнатмалар божхона орқали ўтказиладими, деган саволларига жавоб берди.

Фарход Олимжонов эслатиб ўтдики, коронавирус инфекциясини республикамизга кириб келишини олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб, Хитой Халқ Республикасидан кириб келувчи барча турдаги почта ва курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилган эди.

Бироқ, 2020 йил 27 февраль кунидан бошлаб Хитой Халқ Республикасидан жўнатмаларни олиб кириш бошланган. Бу борадаги рухсат фақатгина "Ўзбекистон почтаси" компанияси орқали кириб келаётган жўнатмаларга тегишлидир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...