“Ўзбекистон  темир йўллари” томонидан  мамлакат ичидаги йўналишлар ва Россия шаҳарларидан келувчи поездларга  60 фоизли чегирма  ўрнатилди
Жамият

“Ўзбекистон темир йўллари” томонидан мамлакат ичидаги йўналишлар ва Россия шаҳарларидан келувчи поездларга 60 фоизли чегирма ўрнатилди

612

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ўзбекистон темир йўллари” томонидан   мамлакат ичидаги қатор йўналишларга 20 фоиздан 60 фоизгача чегирмалар жорий қилинди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Хусусан, 060/059, 062/061  рақамли “Тошкент-Андижон” поездига қуйидаги чегирмалар белгиланган:

- поезднинг жўнашидан олдин 2 суткадан 5 суткагача қолган муддатда чипта олинса – 20%;

- поезднинг жўнашидан олдин 6 суткадан 45 суткагача қолган муддатда чипта олинса – 60%.

007/008 рақамли  "Тошкент – Шахрисабз – Тошкент"  поездининг барча тоифадаги вагонлари учун:

- поезднинг жўнашидан олдин 2 суткадан 5 суткагача қолган муддатда чипта олинса – 50%;

- поезднинг жўнашидан олдин 6 суткадан 45 суткагача қолган муддатда чипта олинса – 60%.

Шу билан бирга, Ўзбекистонга Россия Федерациясидан келадиган давлатлараро поездининг плацкарт вагони чиптасининг нархига 50 фоизли чегирма ўрнатилди. Ўзбекистондан Россия ва Қозоғистон йўналишида бўлган давлатлараро поездларининг барча турдаги йўловчи вагонлари чипталарига 30 фоиз миқдорида чегирма жорий қилинмоқда.

Таъкидлаш лозимки, илгари давлатлараро поездаларга чегирмалар фақат Ўзбекистондан Россияга кетадиган поездларга нисбатан белгиланар эди. Эндиликда Россия Федерацияси ҳудудида бўла туриб ҳам чегирмали чипталарни харид қилиш имконияти яратилди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...