“Ўзбекистон темир йўллари” йўловчиларни рўйхатга олиш тизимини соддалаштирмоқчи
Жамият

“Ўзбекистон темир йўллари” йўловчиларни рўйхатга олиш тизимини соддалаштирмоқчи

347

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Компания берган маълумотга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар қилишича, “Ўзбекистон темир йўллари” йўловчиларни поездга рўйхатга олиш тизимини соддалаштирмоқчи. 

Компаниядан олинган маълумотга кўра: "Яқин келажакда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида поездга чиқиш пайтида рўйхатдан ўтишни соддалаштириш, хусусан махсус ўқиш мосламаларини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Масалан, уларни темир йўл бекатларининг кириш қисмида ўрнатиш мумкин. Йўловчи поездининг ҳар бир кузатувчиси ҳам мобил ўқиш воситалари - валидаторлар билан таъминланади”. 

Эндиликда электрон чиптани расмийлаштирган йўловчи уни босиб чиқариши шарт эмас. Мобил қурилмага QR ёки штрих-код тегизишнинг ўзи кифоя.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб маҳаллий темир йўлчилар халқаро йўналишларда ҳаракатланадиган барча йўловчи поездларга электрон рўйхатга олишни бошладилар.

Бошқача айтганда, темир йўл кассаларига электрон чипталар билан бориш ва қатъий ҳисобот шаклидаги чипта олишнинг ҳожати қолмайди. Илгари чипта текширувчи идораларининг талабига биноан бошқа давлатларга бўлган йўналиш давомида тақдим этилиши керак эди.

Янги тартибга кўра, оддий принтерда ушбу электрон чиптани А4 варақда чоп этиш лозим. Асосийси, ҳарфлар ва рақамлар тушунарли ва аниқ акс эттирилган бўлиши керак.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+