Ўзбекистонда тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришнинг кунлик ҳажми  2 миллионга етказилиши мумкин
Жамият

Ўзбекистонда тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришнинг кунлик ҳажми 2 миллионга етказилиши мумкин

468

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ўзтекстилсаноат” бирлашмаси берган маълумотга асосланиб мухбиримиз хабар қилишича, Ўзбекистонда тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришнинг кунлик ҳажмини 2 миллионга ошириш мумкин.  

“Ўзтекстилсаноат” бирлашмаси берган маълумотга кўра: "Ўткир респираторли вирусли инфекциялар ва гриппнинг эпидемик авж олиши даврида аҳолининг тиббий ниқобларга бўлган талабини қондириш, шунингдек, коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш учун 2020 йил январь-март ойларида соҳадаги ўнлаб хусусий корхоналар томонидан учта асосий турдаги тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва кенгайтирилди".

Мамлакатда уч турдаги ниқоблар ишлаб чиқарилади: синтетик материаллардан тайёрланган бир маротаба ишлатиладиган уч қатламли оригинал ниқоблар, тикув жиҳозларида тикилган спанбонддан ясалган уч қатламли бир маротаба ишлатиладиган ниқоблар, тўлиқ маҳаллий хом-ашёдан тайёрланган уч ёки тўрт қатламли ниқоблар.

Март ойининг бошида мониторинг остидаги корхоналарнинг умумий ишлаб чиқариш қуввати кунига 500.000 донадан ошди. Шу билан бирга, кунига 1 миллион дона ишлаб чиқариш ва ундан кейин 2 миллион ёки ундан ортиқ ҳажмда тайёрлаш имкониятлари мавжуд (мамлакатнинг дорихона ва санитария хизматларида тиббий ниқобларнинг етарли захиралари яратилди).

Бирлашма берган маълумотга қараганда: “Соҳа ва маҳаллий ҳокимият томонидан тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чоралари кўрилмоқда (уч сменали иш, асосий хом ашё “спанбонд” захираларини кўпайтириш, шунингдек тайёр ниқобларни импорт қилиш, янги ишлаб чиқарувчиларни санитария бўлимлари томонидан сертификатлаш ташкил этилган), қолаверса тегишли тузилмалар томонидан ниқобларни дорихона тармоқлари, тиббиёт муассасалари орқали тарқатиш тизими йўлга қўйилган”.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...