Загрузка
Загрузка
  Ўзбекистонда қутқарувчиларнинг етиб бориш вақтини шаҳарларда 5–7 дақиқага тушириш режалаштирилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда қутқарувчиларнинг етиб бориш вақтини шаҳарларда 5–7 дақиқага тушириш режалаштирилмоқда

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Президент Шавкат Мирзиёев фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш тизимини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди. Унда қутқарувчиларнинг ҳодиса жойига етиб бориш вақтини қисқартириш, қутқарув бўлинмаларини замонавий техника билан таъминлаш ва ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди.

Тақдимотда инсон ҳаётини сақлаб қолиш тизимни янгилашдаги асосий мезон бўлиши кераклиги таъкидланган. Шу мақсадда "олтин дақиқа" тамойилини амалиётга жорий этиш вазифаси қўйилган. Унга кўра, шаҳарларда қутқарувчиларнинг ҳодиса жойига етиб бориш вақтини 5–7 дақиқага, шаҳар марказларидан ташқари ҳудудларда эса 15–20 дақиқага тушириш режалаштирилмоқда.

Аҳолиси 250 мингдан ортиқ бўлган туман ва шаҳарлардаги 25 та ёнғин-қутқарув қисмини қайта ташкил этиш ва уларни замонавий техника билан таъминлаш режалари тақдим этилган. Шунингдек, мураккаб шароитларда ишлайдиган "Мадад" миллий кўп тармоқли махсус қутқарув маркази, авиация-қутқарув бўлими ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклиф қилинган.

"112" ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини такомиллаштириш ҳам устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Бунда фуқароларнинг мурожаати келиб тушганидан бошлаб, унинг ижросига қадар бўлган жараённи кузатиш ва тегишли хизматлар ўртасида ахборот алмашинувини кучайтириш назарда тутилган.

Соҳага рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларини кенг жорий этиш зарурлиги ҳам қайд этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...