Загрузка
Загрузка
“Ўзбеккино” ва “Мир” телеканали Ўзбекистон ҳақида фильм устида иш бошлашди
Жамият

“Ўзбеккино” ва “Мир” телеканали Ўзбекистон ҳақида фильм устида иш бошлашди

533
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ўзбеккино” миллий агентлиги ва “Мир” давлатлараро телерадиокомпанияси МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашининг 2020 йил октябр ойида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган учрашуви доирасида Ўзбекистон ҳақида 50 дақиқалик ҳужжатли филм яратиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишга киришди.

Лойиҳани амалга оширишга тайёргарлик доирасида “Мир” ДТРК раиси ўринбосари Ирина Кузьминская, “Ўзбеккино” МА Бош директори Фирдавс Абдухоликов, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК директори Баҳодир Одилов, медиа-консультант Андрей Тешаев, шунингдек, лойиҳанинг ижодий-техник жамоаси вакиллари иштирокида бир нечта видеоконференция бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида томонлар келгусида суратга олинадиган фильм концепциясини муҳокама қилдилар ва унинг мазмуни ҳақида ғоя ва фикрлар билдирдилар. 

Қўшма лойиҳанинг мақсади ҳаётнинг барча жабҳаларида ривожланаётган Янги Ўзбекистоннинг ютуқларини намойиш этиш, шунингдек, МДҲ давлатлари билан интеграцияни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан иборат. Фильм муаллифлари фикрига кўра, Ўзбекистоннинг замонавий ташриф қоғози бўлиши, қадимий анъана ва замонавийликни акс эттириши, мамлакатдаги маданий, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ҳаётнинг асосий жиҳатларига тўхталиб ўтиши лозим. Бундан ташқари, республиканинг туристик жозибадорлиги ҳақида айтиб бериш режалаштирилган.

Дастлабки келишувларга кўра, йирик саноат марказлари – Uz TEX тўқимачилик корхонаси (Чирчиқ шаҳри), Chevrolet автомобил заводи (Асака шаҳри), шунингдек хусусий тадбиркорлар, ҳунармандлар суратга олиш объектлари бўлади. Мамлакатимизнинг муҳим тарихий лаҳзаларига катта эътибор қаратилади – фильмда иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, шунингдек, Тошкент зилзиласи гувоҳлари иштирок этадилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилда МДҲга раислиги, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги ҳужжатли фильмни ҳамкорликда ишлаб чиқариш тўғрисидаги келишувга жорий йилнинг феврал ойида “Ўзбеккино” МА ҳамда “Мир” ДТРК томонидан эришилди. Фильм сценарийси тасдиқланганидан сўнг “Ўзбеккино” “Мир” ДТРК суратга олиш гуруҳининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ва фильмни суратга олиш учун техник ёрдам кўрсатишда кўмаклашади.

Фильм намойиши октябр ойида “Мир” ДТРК ҳамда Ўзбекистон телеканалларида намойиш этилади. Фильмнинг қисқартирилган версияси 2020 йил 16 октябрда Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ давлат раҳбарлари Саммити арафасида намойиш этилиши кўзда тутилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...