“Ўзэкспомарказ”нинг яна иккита павильони коронавирус билан касалланган беморларни қабул қилишга тайёрланмоқда

30 July 2020, 16:20 170 ... Жамият
“Ўзэкспомарказ”нинг яна иккита павильони коронавирус билан касалланган беморларни қабул  қилишга тайёрланмоқда

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. "Ўзэкспомарказ"нинг яна иккита павильони коронавирус билан касалланган беморларни қабул қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов айтиб ўтди.

"Ўзэкспомарказ" базасидаги коронавирус билан касалланган беморлар учун махсус Тақсимлаш маркази ўз самарадорлигини намоён қилди. Бу ерда касалланиш даражасига кўра - COVID-19нинг енгил, ўртача ёки оғир шакли бўйича одамлар тақсимланади. У бир вақтнинг ўзида 1000 кишини қабул қилиш учун мўлжалланган. Ҳозирда Тошкентда умумий сони 2100 кишига мўлжалланган учта янги тақсимлаш маркази тайёрланмоқда", - деди у.

Хусусан, "Ўзэкспомарказ"нинг иккита павильони (№1 ва №2 павильонлар) беморларни қабул қилишга тайёрланмоқда. Улар 814 кишига мўлжалланган. Яқин икки кун ичида шу ерда беморларни қабул қилиш бошланиши режалаштирилган.

Шайхонтоҳур туманидаги "Ёшлик" спорт мажмуаси (520 ўринли) ҳам тайёрланаётган объектлар қаторига киради. Бу ерда 3та зал қайта жиҳозланади. Ушбу мажмуа зарур тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ЎСШ ва CИПАП аппаратлари, кислород баллонлари ва бошқа замонавий технологиялар билан таъминланган.

Яна бир объект - Юнусобод туманидаги Гимнастика саройи. Бу ерга CИПАП аппаратлари ва 250та кислород баллонлари етказиб берилган, бошқа асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш давом этмоқда.

Ушбу иккала объект ҳам уч кун ичида беморларни қабул қилишга тайёр бўлади.

"Бундан ташқари, шу ҳафтада Зангиота туманидаги ихтисослаштирилган кўп тармоқли шифохонага яна 500 та жой тайёрланиб, натижада ётоқларнинг умумий сони 1700тага етади. Кейинги ҳафта қўшимча 500та жой яратиш режалаштирилмоқда", - деди Абдуҳакимов.

Эслатиб ўтамизки, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бугун берган интервьюсида коронавирус билан касалланган янги беморларни аниқлаш динамикасининг таҳлили вазият аста-секин барқарор бўлаётганини намоён қилишини айтиб ўтди.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш