Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Ўзгидромет" агентлиги 4–7 август кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, кутилаётган ёғингарчиликлар оқибатида айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босиши эҳтимоли мавжуд.
Хавф қуйидаги ҳудудларга тааллуқли:
-
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
-
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
-
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
-
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
Шу муносабат билан тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш, об-ҳаво шароити ҳақидаги расмий огоҳлантиришларга амал қилиш сўралган.

Изоҳлар мавжуд емас