Загрузка
Загрузка
Жазирама бироз пасаяди. Синоптиклар ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Жамият

Жазирама бироз пасаяди. Синоптиклар ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Дам олиш кунларидаги аномал иссиқликдан сўнг Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда. Иш ҳафтаси давомида аксарият ҳудудларда ҳаво 32-38 даражагача исийди.

Синоптикларнинг прогнозларига кўра, 3−7 август кунлари республика бўйича ҳарорат аста-секин пасаяди. Кундузи 35-38 даража, кейин эса баъзи жойларда 32-35 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг жанубида жазирама узоқроқ давом этади: 3 августда ҳарорат 40-43 даражага, 4 августдан 7 августгача эса 38-40 даражага етиши мумкин.

Шу кунларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат тоғли ҳудудларда, 4 августда эса Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тошкент вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳамда Фарғона водийси вилоятларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли сақланиб туради.

3-5 август кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. 3 ва 6-7 август кунлари кундуз кунлари ҳарорат 35-38 даража, 4-5 август кунлари 33-35 даража бўлади. Кечалари ҳаво 20-23 даражагача совийди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10–12 м/с гача, 4 августда эса 12–15 м/с гача кучаяди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...