Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро шаҳар суди томонидан қидирувга берилган ушбу шахс ижтимоий тармоқлар орқали 50 га яқин фуқарони алдаган. У "Хавфсиз ва соғлом юрт" тадбири доирасида олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида Тошкент шаҳрида қўлга олинди.
Расмий маълумотга кўра, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган фуқаро пойтахтнинг Учтепа туманида яшириниб юрган вақтида Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан аниқланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси белгиланган.
Шунингдек, текширув давомида унга тегишли телефондан Apple Nasiya ва Halol Nasiya Savdo номли сохта профиллар аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Гумонланувчи айнан ушбу саҳифалар орқали фуқароларни алдаб келгани фош этилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Олдинроқ Телеграмм ижтимоий тармоғида "Ёлғиз бўри" номи билан танилиб, юзлаб фуқароларни чув туширган фирибгар қўлга олинганди.

Изоҳлар мавжуд емас