Загрузка
Загрузка
“Ўзгидромет” кейинги ҳафтада кутилаётган  об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 15 градус илиқлик кутилмоқда
Жамият

“Ўзгидромет” кейинги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 15 градус илиқлик кутилмоқда

466
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, “Ўзгидромет” кейинги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берган.

“Бугун Ўзбекистон бўйича об-ҳаво совуқ антициклон остида кечади. Республика бўйлаб ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида айрим тоғли ҳудудларда камроқ қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2- 7 градус илиқ бўлиши кутилмоқда”, - деб таъкидлашмоқда синоптиклар.

Эртага совуқ антициклон чекинишни бошлаб, Қозоғистоннинг шимолий-шарқий ҳудудига кўчади. Республика бўйлаб ёғингарчиликсиз ҳаво кутилиб, фақат Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тунда ва куннинг биринчи ярмида камроқ ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлиб, айрим тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин.

Ҳавонинг кундузги ҳарорати аста-секин ошиб бориб, +5, +10 градусни ташкил этади ва тунги пайтда 0, +5 градусга тенглашади.

“Ўзгидромет” маълум қилишича: “Чоршанба кунидан бошлаб ҳафта якунигача Ўзбекистонда ёғингарчиликсис яхши об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ошиб бориб, тунда 0, +5 градусни, кундузи +10, +15 градусни ташкил қилади. Бу эса меъёрдан ошган ҳисобланади. Ҳафта давомида эрталабки пайтда республиканинг айрим жойларида туман туфайли узоқни кўриш ёмонлашиши мумкин”.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...