Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, «Ўзгидромет” томонидан ҳафтанинг об-ҳавоси бўйича маълумот тақдим этилган.
Синоптикларнинг айтишича: “Бугун ва эртага республика ҳудудида жуда илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража, мамлакатимиз шимоли, жануби ва чўл зонасида 26-28 даражагача исийди”.
Чоршанба куни республикамизнинг аксарият ҳудудида об-ҳаво аввалгидек ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида Каспий денгизи ҳудудидан ҳаракат қилаётган кам нам ҳаво оқимининг кириши сабабли кечаси ва эрталаб айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-3 даражада бир оз пасаяди.
Пайшанба куни бутун республика бўйича об-ҳавонинг қуёшли бўлиши ва ҳароратнинг 23-25 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудидан яна нам ҳаво оқими киради, натижада 20 март куни шимолий-ғарбий ва жанубий-ғарбий туманларда, 21 март куни марказий, жанубий ва шарқий туманларнинг айрим жойларига ёмғир ёғади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Шу кунларда ҳаво ҳарорати 18-23 даражагача пасаяди.
Изоҳлар мавжуд емас