Загрузка
Загрузка
"Ўзгидромет" Туркманистондан келаётган  кучли ёмғирлар ҳақида огоҳлантирмоқда
Жамият

"Ўзгидромет" Туркманистондан келаётган кучли ёмғирлар ҳақида огоҳлантирмоқда

2127
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. "Ўзгидромет” Туркманистондан келаётган кучли ёмғирлар ҳақида огоҳлантирмоқда. 

Синоптиклар берга маълумотга кўра, 4-6 май кунлари Каспий денгизининг жанубий ҳудудларида ҳосил бўлган нам ҳаво массасининг Туркманистон орқали Ўзбекистонга кириб келиши кутилмоқда.

4 май куни Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда ёмғир кучайиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган қисмида ёғингарчилик кутилмайди.

5 май куни республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғади, ёмғир кучли ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

6 май куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган қисмида ёғингарчилик кутилмайди.

4-6 май кунлари шамол секундига 15-20 метргача кучайиши, унинг шиддати секундига 23-28 метргача бўлиши мумкин. Бундан ташқари, 4-7 май кунлари республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи мавжуд.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+