“Ўзиккиламчиранглиметалл”да ўртача ойлик иш ҳаққи 4 миллион сўмдан ошди

14 November 2019, 17:55 16 ... Жамият
“Ўзиккиламчиранглиметалл”да ўртача  ойлик иш ҳаққи 4 миллион сўмдан ошди

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА.“Ўзиккиламчиранглиметалл”да ўртача ойлик иш ҳаққи 4 миллион сўмдан ошган. Корхона матбуот хизмати маълум қилишича, мазкур кўрсаткич 2018 йилда тахминан икки миллион сўмни ташкил этган.

Ходимлар ойлик маошининг кўпайиши корхона ишлаб чиқариш айланмасининг ошиши, маҳсулотнинг барқарор экспорт қилиниши, шунингдек, мавжуд қувватларни модернизация қилиш жараёни бошланганлиги туфайли юз бермоқда.

Мазкур барча омиллар, бундан ташқари олиб борилган кучли кадр ва ижтимоий сиёсат ойлик маошларнинг ошишига жиддий таъсир кўрсатган.

Шу билан бирга, раҳбариятнинг таъкидлашича, заводда грейдинг тизими мувафақиятли жорий қилинган. Бугунги кунда ходимлар лавозими бажарилаётган иш ва талаб этилаётган малакадан чиққан ҳолда таснифланиб келмоқда. Бошқарув ходимлари ва мутахассисларнинг ойлик маоши даражаси эса малакаси, лавозимнинг масъулият даражаси ҳамда стратегик мақсадлар ва бизнес натижага таъсир қилишини ҳисобга олиб белгиланади.

“Ходимларнинг ойлик маоши ўзгармас ва ўзгарувчан қисмлардан ташкил топган. Ўзгармас ойлик маоши корхона штат жадвалига мувофиқ белгиланади. Ойликнинг ўзгарувчан қисми эса бир ойга мўлжалланган асосий кўрсаткичларга эришиш даражасидан   келиб чиқади. Масалан, ишлаб чиқариш ва сотувлар бўийча режанинг бажарилиши, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати эътиборга олинади”, - деб таъкидламоқда “Ўзиккиламчиранглиметалл” матбуот хизмати.

Ишлаб чиқариш ҳажмларини ошишида ходимларнинг манфаатдорлигини ошириш, шунингдек ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва самарадорликни ошириш учун иш стажи бир календарь йилидан кам бўлмаган тақдирда йил якуни бўйича кўшимча мукофот тўланади.

Шунингдек, корхонада ижтимоий кўмак кўрсатишга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилган. Хусусан, йиллар бўйича хизмати учун ходимларга ҳар ойда пул маблағларини тўлаш йўлга қўйилган.

“Мотивациянинг янги механизмларининг жорий қилиниши ва рақобатли иш ҳаққининг тўланилиши корхонада ходимлар оқимининг паст даражасини таъминламоқда. Шу билан бирга, ўсиш салоҳиятига эга истиқболли кадрларни қўллаб қувватлаш ва қўшимча рағбатлантириш мақсадида корхона ходимлари ва болаларининг олий таълим муассасаларидаги ўқиши учун шартнома пуллари тўлаб берилмоқда”,- деб маълум қилишди “Ўзиккиламчиранглиметалл” вакиллари.

Эслатиб ўтиш жоизки, 2018 йилда “Ўзиккиламчиранглиметалл”   корхонасининг давлат улуши чет элнинг SFI Management Group компаниясига ишончли бошқарув асосида топширилган эди.

Бугунги кунда “Ўзиккиламчиранглиметалл” республика бўйича тайёрлов ташкилотларига эга, маҳаллий иқтисодиёт соҳаларини сифатли рангли металлар билан таъминлаб келаётган замонавий корхона ҳисобланади.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш